Руминия президенти бош вазирликка таклиф этилган номзодни рад этди

Жаҳон 27 Декабрь 2016 2750
Фото: AFP

Руминия президенти Клаус Йоханнис парламентдаги кўпчилик томонидан бош вазир лавозимига таклиф этилган Севил Шайдех номзодини рад этди. 

Мамлакат раҳбари ўтган пайшанба куни бош вазир номини маълум қилиши керак эди, бироқ буни 25 декабрдан сўнг амалга оширишини маълум қилди.

"Мен ўтган ҳафта сиёсий партиялар билан маслаҳатлашувлар ўтказдим. Менга Севил Шайдех номзодини бош вазирликка таклиф этишди. Барча “ҳа” ва “йўқ”ларни яхшилаб ўйлаб, бу таклифга рад жавобини беришга қарор қилдим", - дея маълум қилди президент.

Эслатиб ўтамиз, Руминиянинг икки палатали парламентига сайловлар 11 декабрь куни бўлиб ўтди. 

Кўпроқ янгиликлар