Сотувчи жанжал-тўполонсиз молни олиб, пулни қайтарса, катта савоб иш қилган бўлади

Жамият 27 Декабрь 2016 12893
Фото: ЎзА

Фикрини ўзгартириб, молни қайтариб олиб келган одамга мурувват кўрсатиб, молни қайтариб олиш иши фиқҳда «иқолатун нодим» (афсусланган одамни байдан озод қилиш) ёки «иқола қилиш» деб аталади. Яъни амалга оширилган ёки келишиб қўйилган байни байлашувчи томонлардан бирининг илтимоси билан бекор қилишдир. «Иқола» луғатда кечириш маъносига ҳам далолат қилади. Бу икки томонлама, яъни ҳам харидор, ҳам сотувчи томонидан амалга оширилиши мумкин. Гоҳида инсон маълум нарса устида савдо қилиб бўлиб, кейин ундан ҳам зарурроқ ишлари борлиги эсига келиб қолиши ва қилган савдосини бекор қилишни исташи мумкин. Ёки ҳатто сотиб олиб, уйига олиб кетган нарсани ҳам шундай сабаблар билан қайтариб келиши ҳолатлари учраб туради. Шунда сотувчи жанжал-тўполонсиз, бағрикенглик билан молни олиб, тўланган пулни қайтарса, катта савоб иш қилган ҳисобланади. Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қилиб бундай деганлар:

من أقال مسلما بيعته أقاله الله عثرته يوم القيامة 

«Ким мусулмон кишининг савдосини иқола қилса, Аллоҳ қиёмат кунида унинг ҳам хатосини иқола қилади (кечиради)» (Абу Довуд, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким, Саҳиҳ ҳадис).

Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ
Юнусобод тумани бош имом-хатиби,
Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси,
«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 16031 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 86578 Ўзбекистон
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 39612 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 107521 Жамият
Европа Лигаси, 3-саралаш босқичи. "Милан", "Зенит" ва "Краснодар" ғалаба қозонди
02:19 242 Спорт
Хосеп Бартомеу: «Барселона» академиясидан «янги месси ва хавилар» чиқмаётганига уларнинг ўзлари айбдор»
00:49 727 Спорт
Ўзбекистоннинг Doing business рейтингидаги ўрнини яхшилаш учун комиссия тузилади
58 мисрлик полицияга ҳужум қилганлик учун умрбод қамоқ жазосига тортилди
23:25 / 27.07.2017 688 Жаҳон
Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов 80 ёшда!
23:24 / 27.07.2017 392 Маданият
Wikileaks МРБнинг кибержосуслик воситалари ҳақидаги махфий ҳужжатларни чоп этди
23:21 / 27.07.2017 1594 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар