АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп твиттерда дунё у АҚШ президенти сайловларида ғалаба қилмагунча умидсизликда бўлганини айтди.  

"Мен ғалаба қилмагунимча, дунё умидсизликда бўлган – ҳеч қандай умид бўлмаган. Ҳозир бозор деярли 10 фоизга ошган ва Рождество сарф-харажатлари триллион доллардан кўпроқни ташкил қилди", деб ёзди Трамп.

Америкаликлар президент сайловлари ва Трампнинг президент этиб сайланишини 2016 йилнинг энг муҳим воқеаси деб аташмоқда.