Туркияда футбол тарихидаги энг антиқа пенальтилардан бири белгиланди

Спорт 27 Декабрь 2016 18010

"Ризеспор" ва "Османлиспор" ўртасидаги учрашувни бошқарган Жунейт Чақир антиқа қарор қабул қилди. Меҳмонлар дарвозабони Жидринас Карчемарскас ўз жарима майдонида қўли билан ўйнагани учун Чақир пенальти белгилади. 

Tribuna.uz ёзишича, 67-дақиқада белгиланган пенальтидан мезбонлар футболчиси Якоб Янтшер фойдалана олмади. 

91-дақиқада Чақир яна бир маротаба пенальти белгилади, бироқ бу сафар "Османлиспор" фойдасига. Меҳмонлар футболчиси Муса Чагиран уни аниқ амалга ошириб, жамоасига ғалаба келтирди. 

Кўпроқ янгиликлар