Ўзбекистонда текстиль маҳсулотларини экспорт қилувчи компания ташкил этилади

Иқтисодиёт 27 Декабрь 2016 9736
Фото: ЎзА

«Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти таркибида махсус ташқи савдо ташкилоти - «Ўзтекстильэкспорт» МЧЖ ташкил этилади. У қуйидаги асосий вазифа ва йўналишларда фаолият юритади, деб ёзмоқда Подробно.уз сайти. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига кўра, янги тузилма енгил саноат корхоналари, хусусан, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига маркетинг, ахборот ва консалтинг хизматларини кўрсатиш, реклама фаолияти ёрдамида енгил саноат маҳсулотларини экспортга йўналтириш, кўргазмалар ва вақтли нашриётларда экспорт салоҳиятини кенг тарғиб қилиш билан шуғулланади. 

Шунингдек, ушбу компания енгил саноат корхоналарига ўз маҳсулотларини тўғридан-тўғри шартномалар имзолаш ва хорижда ташкил этилувчи савдо уйлари воситасида экспорт қилишига кўмак беради. 

Бундан ташқари, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи, хом-ашё ва материаллар, аксессуарлар ва фурнитураларни келтиришда ёрдам кўрсатади.

Кўпроқ янгиликлар