Яманда соғлиқни сақлаш соҳасидаги яхшиланиш зиддиятга борган томонларнинг янги тиббиёт марказлари очиш ва мазкур соҳа ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш борасида келишувга эришишларига боғлиқ. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ямандги вакили доктор Аҳмад Шадул «Анадолу» агентлиги билан ўтказган суҳбатида айтиб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, бунинг учун жаҳоннинг тинчлик ташкилотлари Яманга ёрдамларини давом эттириши зарур.

Шадулнинг сўзларига кўра, 2016 йил мамлакатда хавфсизлик масаласи ёмонлашган, шу боис бир қанча шифокорлар бу ерни ташлаб чиқиб кетишган.
Унинг фикрича, 2017 йилга келиб Яманда соғлиқни сақлаш соҳасидаги вазият янада ёмонлашиши мумкин.