Иккинчи жаҳон урушида ашаддий душманлар бўлган Япония ва АҚШнинг иттифоқи ярашув кучини намойиш қилади, деб айтди Перл-Харбордаги анжуманда Япония бош вазири Синдзо Абэ.

"Перл-Харбор вақтидан бери 75 йил ўтди. Ўзаро қақшатқич жанг қилган Япония ва Американи мустаҳкам ва чуқур иттифоқчилик алоқалари боғлади. Бу иттифоқ мураккабликларни енгиш учун қаратилган, у эртанги кунни очади, бу "умид иттифоқидир". Бизни бир-бирига нисбатан сабр-тоқатлилик руҳи бирлаштирди. Мен президент Обама билан бу ерда, Перл-Харборда дунё одамларини ярашув кучига даъват қиламан. Адоват ўтди, бизни умумий қадриятлар бирлаштирди. Япония дўстлик ва ишончни тарбиялаган ва айнан ҳозир сабр-тоқатлиликнинг муҳимлигини дунёга етказиши керак", деб айтган Япония бош вазири. 

Абэ Перл-Харборга ташриф буюрган биринчи япон бош вазири бўлди. Жорий май ойида Обама Хиросимага келган АҚШнинг биринчи амалдаги президенти бўлганди. 

Абэ Япония авиацияси 1941 йил 7 декабрда Перл-Харборга ҳужум қилиши учун узр келтирмади. Бу ҳужум АҚШнинг Иккинчи жаҳон урушига киришига ва Тинч океанида уруш бошланишига сабаб бўлган.