Алишер Усмонов Ўзбекистон фуқаролигини олишга тайёрлигини билдирди

Иқтисодиёт 28 Декабрь 2016 107998

Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов Россия солиқ резиденти мақомига қайтиши мумкин. Бу ҳолат унинг Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти лавозимидан кетганидан сўнг рўй беради, деб хабар қилди тадбиркор "Россия 24" телеканалига берган интервьюсида.

Усмоновнинг айтишича, у ҳозирда "халқаро хизмат сафарида бўлган Россия солиқ резиденти"дир. "Мен ҳозир бизнинг федерациямиз бюроси ва федерациямиз қароргоҳи рўйхатдан ўтказилган жойдаман. Бу Швейцария эмас. Мен федерация президенти бўлган вақтда  у ерда яшашга мажбурман. Мен у ерда бўлишим керак. Қолгани эса миш-мишлар", деб айтган Усмонов.

Миллиардер хайрия ишларига йўналтирадиган маблағлари ҳажми унинг солиқ тўловларидан бир неча марта катталигини айтди. "Шунинг учун мен бу борада ҳотиржамман. Виждоним тоза. Айниқса, ватаним олдида. Сен ўзингни аслида ким эканлигингни ҳис қилишинг энг асосийсидир. Мен Россия фуқаросиман. Ва албатта, менинг бу лавозимдаги муддатим якунланиши билан, агар мени туғилган ватанимга (Ўзбекистонга) чақиришмаса, мен Россия солиқ резидентлигига қайтаман", деб таъкидлаб ўтди Усмонов.

Усмонов 2008 йилдан бери Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти ҳисобланади. Жорий йил ноябрида унинг бу лавозимдаги ваколатлари навбатдаги 4 йиллик муддатга узайтирилди.

Октябрда USM холдинги Усмонов Россия солиқ резиденти  бўлишдан тўхтаганини маълум қилганди. Россия қонунчилигига кўра, бир йил давомида Россияда 183 кундан кам бўлмаган шахслар Россия резидентлари деб тан олинади.

USM’да таъкидланишича, Усмонов ҳозирда операцион фаолият билан шуғулланмайди ва бор эътиборини спорт, хайрия ва саҳоватпешаликка қаратган. Шу ва тиббий сабабларга кўра, Усмонов 2015 йилда Россияда резидент бўлиш учун талаб қилинган миқдордаги кунни ўтказмаган.

Усмоновнинг йирик бизнеси Кипрда рўйхатдан ўтган USM Holdings бўлиб, тадбиркорнинг ундаги улуши 48 фоизга тенг. Холдингнинг бошқа акциядорлари Владимир Скоч (30 фоиз) ва Фарҳод Моширий (10 фоиз) тузилмалари саналади.

Маълумот учун, USM Holdings – йирик халқаро компания бўлиб, таркибига "Металлоинвест", "Мегафон", Mail.ru Group, шунингдек "ЮТВ Холдинг" киради.

Россияда эса 2015 йилнинг бошида назорат қилинувчи хорижий компаниялар ҳақида қонун кучга кирди. Унга кўра, россияликлар бундай компанияларда 10 фоиздан ортиқ улушлари бўлса, бу ҳақда солиқ идораларини хабардор этишлари керак.

Россиялик солиқ резидентлари бутун дунё бўйлаб олинган даромадлардан, резидент бўлмаганлар эса фақатгина Россиядаги манбалардан олинган фойдадан солиқ тўлашади. 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар