АПЛнинг 18-турида "Ливерпуль" "Сток Сити" билан беллашди. "Энфилд" ўйингоҳида кечган учрашув мезбонларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

"Ливерпуль" таркибида голларга Адам Лаллана, Роберто Фирмино ва Дэниел Старриж 1тадан, шунингдек рақиб футболчиси Ганелли Имбула Ванга ўз дарвозасига тўп киритди. Меҳмонлар ягона голига Жонатан Уолтерс муаллифлик қилди. 

Ушбу ўйиндан кейин "Ливерпуль" очколари сонини 40тага етказиб, 2-ўринга кўтарилиб олди. "Сток Сити" эса 21 очко билан 13-поғонани банд қилган. 

Ливерпуль – Сток Сити 4:1 (2:1, 2:0)
Голлар:
0:1 – 12 Уолтерс, 1:1 – 34 Лаллана, 2:1 – 44 Фирмино, 3:1 – 59, автогол Имбула, 4:1 – 70 Старриж.
Ливерпуль – Миньоле, Ловрен, Клаван, Клайн, Милнер, Вейналдум, Хендерсон, Мане, Лаллана (Жан, 69), Фирмино (Морено, 79), Ориги (Старриж, 70).
Сток Сити – Грант, Шоукросс, Питерс, Жонсон, Мартинс Инди, Уэлан (Собхи, 66), Имбула, Аллен, Диуф (Афеллай, 75), Крауч (Бони, 84), Уолтерс.
Огоҳлантиришлар: Аллен (36).