Япония мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасига хорижий ишчиларни жалб этади

Иқтисодиёт 28 Декабрь 2016 7578
Фото: wjs

Япония ҳукумати малакали хорижий ишчиларга махсус иқтисодий зоналарнинг қишлоқ хўжалиги секторида меҳнат қилиш имконини беради. Бу фермер хўжаликларидаги ишчи кучининг етишмовчилиги билан боғлиқ, деб маълум қилди Япония бош вазири Синдзо Абэ миллий стратегик махсус зоналар масалалари бўйича маслаҳатлашув кенгаши йиғилишида. Бу ҳақда Japan Times хабар бермоқда.

Таклиф чекланган: улар бир қатор талабларга жавоб берувчи номзодларга тақдим этилади. Бунинг учун ўз мамлакатида қишлоқ хўжалиги соҳасида университет даражасида таълим олган бўлиши ва япон тилида мулоқот қила билиш талаб этилади. Махсус зоналардаги иш берувчилар хорижий ишчиларга японларга худди шу меҳнат учун тўлайдиган маблағни беришлари лозим.

Бу янгилик 1993 йилда амалга жорий этилган тизимдан чекиниш демакдир. У ривожланаётган давлатлардан бўлган малакасиз ишчиларга қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда меҳнат қилиш имконини берган. Бундай тизим ишчи кучининг арзонлаштириш усули сифатида жиддий танқид остига олинган.

Махсус стратегик зоналар эса ўз олдига Акита, Ибараки, Аити ва Нагасаки префектураларидаги фермаларга малакали ишчиларни жалб қилишни мақсад қилиб қўйган. Ҳудудий тикланиш вазири Кодзо Ямамотонинг журналистларга хабар беришича, ҳукумат эндиликда янги тизимни яхшилаш учун иш олиб боради. Бу махсус стратегик зоналар ҳақидаги қонунчиликка қўшимчалар киритишни кўзда тутади.

Ҳукумат маълумотларига кўра, 2015 йилда фермерлик билан шуғулланган 2,10 миллион киши 65 ёшдан катта бўлган.

Бундан ташқари, йиғилишда ҳукумат махсус стратегик зоналарда болаларни парвариш қилиш бўйича кичик марказларга 5 ёшгача бўлган болаларга қараш имконини беришга ҳам қарор қилди. Бу кичик ёшдаги болаларнинг ота-оналарига ишга қайтиш имконини беради.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар