CES 2017 кўргазмаси меҳмонларини ҳавода муаллақ турувчи LG колонкалари дизайни лол қолдиради

Технология 28 Декабрь 2016 5291
Фото:LG

LG томонидан ишлаб чиқилган ҳавода муаллақ турувчи ихчам колонка гўёки сеҳрли тарзда ҳавода сузаётгандек таассурот уйғотади. Шу билан бирга, у ажойиб ва сифатли садоларни акс эттиради. 

СЕУЛ, 2016 йил 27 декабрь. LG Electronics (LG) компанияси электроника соҳасида истиқболли технологиялар учун тенгсиз синов майдони бўлиб бораётган CES® 2017 кўргазмасида ўзининг футуристик, портатив, муаллақ турувчи колонкаси (PJ9 модел)ни намойиш этади. Янги симсиз овозкучайтирувчи қурилма махсус таглик устида парвоз қилиш билан кишини ҳайратга солади, шу билан бир вақтда, ажойиб сифатли оҳангни таъминлайди, унинг ёдда қолувчи дизайни фойдаланувчиларда илиқ таассурот қолдиради. Ушбу кўпбурчакли қурилма ғаройиб ташқи кўринишига қўшимча равишда мусиқа, подкаст ва бошқа аудиомаҳсулотни бино ичида ҳам, ташқарида ҳам ўзгаришсиз ва узлуксиз ижро эта олади. 

PJ9 моделининг ҳайратланарли визуал эффектига тагликка ўрнатилган ўта кучли электромагнитлар эвазига эришилади. Айнан улар колонканинг симсиз ва бирор юзага тегмасдан ишлашини таъминлайди. Қурилма негизида – 360о ҳажмли динамик бўлиб, ташқи кўринишидан турбинани ёдга солади. У тагликка ўрнатилган сабвуфер эвазига басни кучайтириш имконига эга. PJ9 моделида, шунингдек, Dual Passive Radiator технологияси ҳам қўлланилади, у бир хил ўрта ва кескин юқори оҳангларни сифатли акс эттиришга ёрдам беради. 

Фото: LG


Колонканинг узлуксиз 10 соат ишлашга мўлжалланган аккумулятори қуввати камайганда, «ақлли» қурилма автоматик равишда симсиз қувват олиш учун тагликка тушади. Бунда фойдаланувчининг иштироки талаб этилмайди, мусиқа оҳанглари ҳам тўхтаб қолмайди. PJ9 моделининг сувга чидамли экани IPX7 ҳимоя қобиғи меъёрига мос келгани сабабли, ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳам ишлаш имконини беради. Қурилма қулайлиги ва имкониятларини кенгайтириш мақсадида Multipoint технологиясидан фойдаланилган. Бунинг натижасида у Bluetooth орқали иккита қурилмага уланиши мумкин. 

«Бизнинг премиум тоифа симсиз аудиоқурилмалар қаторидаги сўнгги маҳсулот ўзининг ажойиб дизайни билан нафақат кўпчилик эътиборини тортади, балки LG компаниясининг ҳақиқатдан ҳам бошқа маҳсулотлардан жиддий фарқ қилувчи қурилмани тақдим этиш ниятини исботлайди, – деб ҳисоблайди LG компаниясининг Home Entertainment бўлими президенти ва бош директори Брайан Квон (Brian Kwon). – Биз бутун дунёдаги истеъмолчилар учун юқори технологияли аудиоқурилмаларимизда инновацион дизайнерлик ечимларини жорий қилиш ва янги концепцияларни қидириш билан жиддий шуғулланиш ниятидамиз. PJ9 модели бугунги кунда ушбу уринишнинг сўнгги исботи бўлиб хизмат қилади».

CES кўргазмаси иштирокчилари компаниянинг симсиз аудиоқурилмалари қатори билан Las Vegas Convention Center павильонидаги LG бурчагида (№ 11100 стенди, марказий зал) танишишлари мумкин.

LG Electronics компанияси ҳақида

LG Electronics, Inc. (KSE: 066570.KS) юқори технологияли электроника маҳсулотлари, замонавий мобил алоқа воситалари, хўжалик техникалари ва инновациялар соҳасида жаҳоннинг етакчи компанияси ҳисобланади. Компаниянинг бутун дунёдаги 119 та бўлимида 83,000 минг киши фаолият юритади. LG компанияси тўртта бўлим: Home Entertainment, Mobile Communications, Home Appliance & Air Solution ва Vehicle Components’дан ташкил топган бўлиб, уларнинг жаҳон бўйлаб 2015 йилдаги умумий савдоси 48.8 млрд АҚШ долларидан иборат бўлган (56.5 трлн корея вони). LG Electronics, шунингдек, текис панелли телевизорлар, мобил телефонлар, ҳаво совутгичлари, кир ювиш машиналари ва музлатгичлар ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, LG Electronics 2015 йилги ENERGY STAR Partner of the Year мукофоти совриндори ҳисобланади. Қўшимча маълумотлар учун www.LGnewsroom.com сайтига мурожаат қилишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28560 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15287 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56401 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1965 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1539 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 5776 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1538 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1234 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1801 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар