Дунёнинг энг нуфузли 500 компанияси рейтингини тузишда таҳлилчилар компаниянинг бозордаги улуши, етакчилиги ва мижозларнинг фикрларини ҳисобга олишган. Ахборот технологиялари соҳасидаги компаниялар қолган 50 та соҳа, жумладан энергетика, автомобилсозлик, медиа соҳалардаги брендлардан ўзиб, рейтингнинг биринчи қаторларини эгаллаган.

500 та нуфузли компаниядан 227 таси АҚШ, 38 таси Хитой компаниялари бўлиб, рўйхатдан умумий ҳисобда 28 та давлат компаниялари жой олган.

Рейтингнинг етакчи уч поғонасини Apple, Google, Amazon эгаллади. Юзта энг яхши компаниялар орасидан Хитойнинг Haier, Tencent, China Mobile, Huawei ва Lenovo каби компаниялари ўрин олган. 

Худди шунга ўхшаш тадқиқотни Interbrand компанияси ўтказган бўлиб, унда компанияларнинг интеллектуал мулки баҳоланган. Бу рейтингда ҳам 178,1 млрд доллар билан Apple ва 133,3 млрд доллар билан Google 1-2-ўринларни эгаллаган.