Американинг Forbes журнали 2017 йилда ҳордиқ чиқариш учун энг арзон бўлган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Унда 21 давлат номи тилга олинган.
Биринчи ўринни Шимолий Вьетнам эгаллади. У ердаги хусусий секторда яшаш учун бир кечага ўртача 10-15 доллар, таом учун эса 0,5-2 доллар сарфланади. Жамоатчилик транспортига кетадиган маблағни тежаш мақсадида ижарага мотоцикл олиш тавсия этилади.

Қирғизистон ушбу рўйхатда иккинчи ўринни банд этди. Журналнинг фикрича, чекланган маблағга эга сайёҳлар учун мамлакат энг муносиб ҳисобланади. Хусусий секторда истиқомат қилиш бир кеча учун 15 долларга, овқатланиш эса 2 долларга айланади.

Рўйхатга, шунингдек, Лиссабон (Португалия), Сеул (Жанубий Корея), Бухарест (Руминия), Кейп-Пойнт (Жанубий Африка), Крит (Греция), Палаван (Филиппин), Берли Хедс (Квинсленд, Австралия), Порту (Португалия) ҳам киритилган.