Ўзбекистонда ижтимоий корхоналарни ривожлантириш катта аҳамиятга эга, айниқса, аҳолининг бандлик ва аҳолининг ижтимоий ҳимая қилиш соҳасида, шунингдек, меҳнат бозорида рақобатлаша олмайдиган инсонлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг (ННТ) молиявий барқарорлигини таъминлаш соҳаларида катта рол ўйнайди. Шу билан бирга, бу муаммоларни ҳал қилишда, ижтимоий корхоналар салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмаяпти. 1991-2015 йиллар давомида ногиронларнинг жамоат ташкилотлари ва ижтимоий корхоналар сони 3,5 баробарга камайди. Бу ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли бандлигини паст даражада сақлаб қолади. Фақат ҳар бир йигирманчи нодавлат нотижорат ташкилоти баъзида омадсиз натижага олиб келса ҳам, ўзи маблағ топиш учун ҳаракат қилмоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўз маблағлари улуши фақат 7% ни ташкил этади.

Меҳнат вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД) “Ижтимоий корхоналарнинг аҳолининг бандлиги ва ижтимоий ҳимоядаги роли” номли таҳлилий ҳисобот тайёрлади.

Ушбу таҳлилий ҳисоботнинг мақсади аҳолининг ва унинг ҳожатманд қатламларини бандлиги ва ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари молиявий барқарорлигини таъминлашда ижтимоий корхоналарнинг роли ва салоҳиятини таҳлил қилишдан иборат.

Ушбу ҳисоботда:

1) Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг бандлигини таъминлашда маҳаллий ижтимоий корхоналарнинг роли, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг молиявий барқарорлиги, улар томонидан кўрсатилаётган ижтимоий хизматларни кенгайтириш;

2) БМТТД ҳамда Меҳнат вазирлиги томонидан ташкил этилган намунали ижтимоий корхоналар тажрибасинининг таҳлили;

3) солиқ, ҳуқуқий ва бошқа масалаларни ўз ичига олган ҳолда, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти ва тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг муҳити баҳоланади;

4) ижтимоий корхоналарнинг ривожланишидаги муаммоларини белгилаш ва таҳлил қилиш, шунингдек, тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш.

Ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва БМТТДнинг «Бандликни таъминлашда ижтимоий шериклик» қўшма лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилди.

Ҳисобот натижаларидан Ўзбекистонда ижтимоий корхоналарни ривожлантириш масалаларида фойдаланиш мумкин.

Ҳисоботнинг электрон версияси mehnat.uz веб-сайтининг нашрлар бўлимида жойлаштирилган.