Йилнинг энг “кассабоп” актёрлари маълум қилинди

Маданият 28 Декабрь 2016 16721

Скарлетт Йоханссон Forbes журналига кўра 2016 йилнинг энг “кассабоп” актёрлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. У “Биринчи қасоскор: Қаршилик” фильми сабаб рўйхатда етакчилик қилган. Йоханссон иштирокидаги картинага 1,2 миллиард долларлик чипталар сотилди.

Скарлетт Йоханссон

Иккинчи ўрин Крис Эванс ва кичик Роберт Даунига насиб этди (1,15 миллиард доллардан).

Рўйхатнинг кейинги поғонасида “Ўз жонига қасд қилувчилар отряди” юлдузи Марго Робби (1,1 миллиард доллар) қайд этилди. Топ ўнликка Эми Адамс ($1,04 млрд), Бен Аффлек ($1,02 млрд), Генри Кавилл ($870 млн), Райан Рейнольдс ($820 млн), Фелисити Жонс ($805 млн) ва Уилл Смит ($775 млн) ҳам киритилди.

Аввалроқ, Forbes Жорж Лукасни энг бадавлат машҳур инсон деб маълум қилганди.

Кўпроқ янгиликлар