Жанубий Кореянинг Korea Future Technology компанияси инсонга ўхшаб қадам босадиган робот намойиш этилди. Робот ўзининг ичида ўтирган оператор ҳаракатини такрорлайди.

Ҳозирда кўплаб маълумотлар сир тутилмоқда. Фақатгина унинг баландлиги 4 метр, оғирлиги эса 1,5 тонна атрофида экани маълум қилинган. Унинг нима мақсадда ишлаб чиқарилгани ҳам ошкор қилинмаган. 

Роботнинг дизайни устида "Трансформерлар 4" ва "Терминатор: Генезис" фильмлари моделини яратган 3D-рассом Виталий Булгаров шуғулланди.