Қозоғистонда янги ташқи ишлар вазири тайинланди. Республика президенти Нурсултон Назарбоев тегишли фармонга имзо чекди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Фото: Kapital.kz
Абдраҳманов Қайрат Қудайбергенович

Унга кўра, Абдраҳманов Қайрат Қудайбергенович Қозоғистон Республикасининг янги ташқи ишлар вазири этиб тайинланди. Амалдор мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили вазифасидан озод этилган.

Фото: Kapital.kz
Тимур Сулейманов

Шунингдек, миллий иқтисодиёт вазирлигига ҳам янги раҳбар тайинланди. Бу лавозимда Тимур Сулейманов иш бошлади.