Москвада 10 яшар укасини бўғиб ўлдирган ака қўлга олинди

Жамият 28 Декабрь 2016 8925
Фото: TACC

Москвада 10 яшар укасини ўлдирганликда гумон қилиниб, унинг акаси қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Москва бўйича бошқармаси бошлиғи Юлия Иванованинг маълумотига асосланиб, ТАСС хабар бермоқда.

“Тергов қўмитасининг терговчилари ва полиция ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилган тезкор тадбирда қисқа муддат оралиғида 17 яшар йигит ўз укасининг қотиллигида гумонланиб, қўлга олинди. Сўроқ вақтида у ўз айбига иқрор бўлди”, - деди Юлия Иванова.

Эслатиб ўтамиз, 27 декабрь куни Ломоносов мавзесидаги турар-жой биноси хонадонларидан бирида 10 яшар боланинг жасади топилган. Қотиликка нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари натижасида маълум бўлишича, бола бўғиб ўлдирилган.

 

Кўпроқ янгиликлар