Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида "Исузу" йўловчи автобуси иштирокида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Маълумотларга кўра, автобус фуқаролардан бирининг хонадонига келиб урилган. Бу ҳақда Facebook’даги "Водители Ташкента (Drivers.uz)" гуруҳида хабар қолдирилган.

Воқеа тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда жойлаштирилди. Йўл-транспорт ҳодисаси жума, 23 декабрь куни содир бўлган. Ўша куни пойтахтда кучли шамол ва қор бўрони кузатилганди. 

Ҳодиса сабаб ҳеч ким жароҳат олмаган.