Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли Башар Асад президент мақомида қолар экан Сурияда тинчлик ўрнатиб бўлмаслиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, Сурия мухолифлари Асаднинг ҳокимият тепасида қолишини ҳеч қачон қабул қила олмайди.

Туркия ташқи ишлар вазирлигининг раҳбари ўз мамлакати ва Россия ўртасида Сурияда кенг қамровли ўт очишни тўхтатиш борасида келишувга эришилганини тасдиқлади.