Жанубий Корея махсус прокуратураси Миллий пенсия жамғармаси раҳбари Мун Кен Пхе ҳибсга олингани ҳақида маълум қилди. Махсус прокуратура мамлакат Олий раҳбарияти аралашиб қолган коррупция можароси юзасидан текширув ишларини олиб бормоқда, деб хабар қилган Reuters агентлиги.

Бошқарма, ҳозирча, бу ҳақда тўлиқроқ маълумот бермаган. Фақат гап хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳақида бораётганини маълум қилган.