АҚШнинг энг бадавлат машҳур кишилари эълон қилинди

Маданият 29 Декабрь 2016 23286

Америкалик режиссёр, “Юлдузлар жанги” фильмлари яратувчиси Жорж Лукас Forbes журналига кўра АҚШнинг энг бадавлат машҳур кишилари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Рейтинг нашрнинг электрон нусхасида чоп этилди.

Forbes ҳисоб-китобларига кўра, Лукаснинг маблағи тахминан 4,6 миллиард долларга баҳоланди. Режиссёр бу сумманинг асосий қисмини ўзининг Lucasfilm компаниясини The Walt Disney Company корпорациясига 2012 йилда 4,05 миллиард долларга сотиши эвазига олган. Журналнинг таъкидлашича, Лукас Калифорния штатида майдони 24 кв. км бўлган ранчога ҳам эгалик қилади.

Жорж Лукас

Рўйхатнинг иккинчи ўрнида яна бир режиссёр Стивен Спилберг 3,7 миллиард доллар билан қайд этилди. У маблағининг асосий қисмини DreamWorks киностудиясидаги омадли ишлари сабаб топган. Спилберг 1990-йиллар унинг асосчиларидан бири бўлган.

Кучли “учлик”ни эса АҚШдаги энг машҳур телебошловчилардан бири Опра Уинфри якунлаб берди (2,8 млрд доллар). Уинфри асосан ўзининг Harpo Productions компанияси сабаб шунча пулни ишлаб топган. Нашрнинг таъкидлашича, АҚШдаги энг нуфузли шахслардан бири бўлган бошловчи Ҳавайи штатида кўчмас мулкка ҳам эга.

Стивен Спилберг ва Опра Уинфри

Тўртинчи поғонани америка баскетболи афсонаси Майкл Жордан (1,2 млрд. доллар) эгаллади. Икки карра Олимпия ва олти карра МБА ғолиби бўлган спортчи спорт ва оёқ кийимлари рекламаси сабаб бойиб кетган. Бешинчи ўринда кўзбоғловчи Дэвид Копперфильд тахаллуси билан машҳур Дэвид Сет Коткин (850 млн. доллар). Нашрнинг таъкидлашича, у қўйган томошалари сабаб ишлаб топган пулларини “сеҳрли артефактлар”нинг йирик коллекциясига йўналтирган.

Рўйхатдан ҳаммаси бўлиб 20 киши жой олди. Улар орасида америкалик гольф устаси Тайгер Вудс (740 млн. доллар), ёзувчи Жеймс Паттерсон (700 млн. доллар), рэп-ижрочи Жей-Зи (610 млн. доллар), қўшиқчи Мадонна (560 млн. доллар), мусиқачилар Жимми Баффет (550 млн. доллар) ва Жон Бон Жови (410 млн. доллар), шунингдек бошқа машҳур инсонлар бор.

Кун янгиликлари
Дайжест: Туркия ТИВ раҳбари Ўзбекистонда, мактаблардаги ўзгариш, Медведевдан хафа руслар ва куннинг бошқа хабарлари
19:54 / 26.04.2017 5845 Жаҳон
Parus — кўнгилочар мажмуасида болалар аттракционларига 20 фоизлик бонуслар берилмоқда
11:48 / 26.04.2017 5090 Жамият
УЕФАда 15 йил: Қозоғистон футболи бу давр ичида нималарга эришди?
00:49 / 26.04.2017 15545 Спорт
Пластик карточкадан нақд пул ечиш...ҳамон муаммо
17:21 / 25.04.2017 54259 Жамият
Қониқарсиз газ таъминоти: муаммонинг илдизи ва аҳолининг миллионлаб қарзлари
16:19 / 25.04.2017 43619 Ўзбекистон
Бухорода 2 миллиард сўмдан кўпроқ ноқонуний даромад топган сохта табиб 8 йилга қамалди
19:02 / 10.03.2017 17320 Жамият
АПЛ. "Арсенал" ва "Тоттенҳэм" кичик ғалабага эришди
02:04 119 Спорт
Шавкат Мирзиёев АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди
Ўзбекистон делегацияси Жидда шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг тадбирларида иштирок этади
Ла-Лига. "Барселона" - "Осасуна" ўйинида 8та гол киритилди
00:42 1118 Спорт
Кўпроқ янгиликлар