Apple гаджетларни симсиз қувватлайдиган столга патент олди

Технология 29 Декабрь 2016 2750
Фото: Patentlyapple.com

Apple компанияси қурилмаларни симсиз қувватлаш учун столни патентлади. Бу ҳақида Patently Apple хабар беради. Ғоя янги эмас — IKEA аввалроқ аналогик мебелни тақдим этган эди. 

"Зарядлашнинг виртуал зонаси" деб ном олган патент аризаси 2013 йилда топширилган эди. Бироқ Америка патентлар ва савдо маркалари бюроси аризани энди тасдиқлади. Унда қайд этилишича, столнинг юза қисми нотекис бўлиши мумкин – маълум бир қисмларда гаджетлар қувват олиши мумкин бўлган магнит майдони генераторларини ўрнатишади. 

Фото: Patentlyapple.com

Зарядловчи қисмли столлар Apple мухлисларининг уйида ҳам, брендли дўконларда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Аввалроқ, Купертинода симсиз қувватлаш технологияларини ишлаб чиқарувчи Energous компанияси билан битимлар имзолангани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Apple қурилмаларда симсиз зарядлаш имконини берувчи чипдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. У жуда ҳам қулай, шу сабабли чипни ўрнатиш iPhone ва Apple'нинг бошқа қурилмалари ҳажмига таъсир қилмайди.

Фото: Patentlyapple.com

Патент аризанинг тасдиқланиши iPhone 7s, 7s Plus ёки 8 қурилмаларда симсиз зарядлаш имкони мавжуд бўлишига боғлиқ миш-мишларни ҳақиқатга яқин эканига ишонтиради.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20088 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23592 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12073 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13025 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42254 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53465 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48024 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 49 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 140 Жамият
Кўпроқ янгиликлар