Беларуслик каскадёр Денис Блохин иккита ҳаракатланаётган БелАЗ юк машиналари ўртасида оёқларини охиригача очганча шпагат усулида турди.

Беларус шу тариқа актёр Жан-Клод Ван Даммнинг машҳур трюкини қайтара олди. Актёр бир неча йил аввал Volvo автомобилсозлик компанияси рекламасида бу марканинг иккита ҳаракатланаётган юк машинаси ўртасида шпагатга ўтирганди. Бироқ Блохин шу трюкни карьерда ишловчи 160 ва 180 тонналик самосваллар билан қайтарди.