Google компанияси кетаётган йилда АҚШда энг оммабоп бўлган автомобиль брендлари рўйхатини чоп этди. Бу рейтинг "Гугл" қидирув тизимида энг кўп қидирилган автомобиль брендларидан тузилган. Бу рўйхатга 10 та компания кирган.  

2015 йилга нисбатан рўйхат анча ўзгарган. Мисол учун, ундан 7 та автомобиль бренди – Chevrolet, Dodge, General Motors, Lexus, Mazda, Volkswagen ва Porsche чиқиб кетган.

Қолган брендлар орасида Tesla охирги ўриндан 3-ўринга, Honda эса 3-ўриндан 1-ўринга, Mercedes-Benz эса 4-ўриндан 2-ўринга кўтарилган. Шу тариқа, аввалги рейтингда қолган 3 та бренд жорий рейтингнинг етакчи учлигини ҳосил қилган.

Қуйида ушбу рейтинг келтирилди.

1. Honda
2. Mercedes-Benz
3. Tesla
4. Lamborghini
5. Volvo
6. Ford
7. Jaguar
8. Bentley
9. Maserati
10. Rolls-Royce

Ўтган йилги рейтингда АҚШдаги энг оммабоп бренд Chevrolet, 2014 йилда эса Ford бўлган. 2014 йилги рейтингга Европанинг бор-йўғи битта автомобиль бренди (BMW) кирган, 2015 йилги рейтингда эса бундай брендлар учта бўлган (Porsche, Mercedes-Benz ва Volkswagen). 2016 йилги рейтингда эса Европа автомобиль брендлари сони 7 тани ташкил қилди.