iPhone қурилмаси портлашидан жабр кўрган ақтобелик Ардак Ўринбосарованинг ҳикояси тугалланмаган кўринади. Бу ҳақида Diapazon нашри хабар берди

Манбага кўра, Apple'нинг Москвадаги бўлинмасида ушбу вазият юзасидан қизиқиш билдиришган. Кеча улар Ардакнинг қариндошлари билан боғланганликлари маълум бўлди. 

Бундан аввал смартфон портлаши натижасида Ардакнинг оёқлари, елкалари ва юзи куйиб кетганлиги ҳақида хабар берилган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, тананинг 30 фоизи куйиб кетган. 

Манбага кўра, iPhone қурилмаси портлаши натижасида уйда ёнғин чиққан, тунги соат 3 атрофида бўлгани учун Ардак ухлаётган бўлган. 

"iPhone 5S зарядда эмасди. У кроватда ёнимда эди. Мен эрталаб тадбирга боришим керак эди, шунинг учун барча  кийимларимни, жумладан мўйнали пальтоимни ҳам  тайёрлаб қўйгандим. Тунда эса худди биров туртиб юборгандек бўлди ва уйғонганимда кроватнинг ёнаётганини кўрдим", - дейди қиз. 

"Ёнғин iPhone'дан бошланган, лекин у зарядда бўлмаган. Менинг ёнимга уяли алоқа идораси вакиллари келишди. Содир бўлган воқеадан фойдаланиб, пул ундирмоқчи эмасман, бироқ ҳаммасини ойдинлаштириб олиш керак", - дея аниқлик киритди Ардак.