Фото: LG

LG’дан TONE янги аудиоқурилмаси – шахсий ҳажмли товуш ва енгил симсиз қувватлагич

СЕУЛ, 28 декабрь 2016 йил - Bluetooth гарнитура технологиялари соҳасидаги етакчи LG Electronics (LG) компанияси CES® 2017 кўргазмасида бир қатор янги симсиз аудио ташувчи маҳсулотларни тақдим этади. Унда асосий ўрин TONE Studio аудиотизимига ажратилган бўлиб, у ажойиб 3D ҳажмдаги товушни таратиш имконига эга. Шунингдек, симсиз қулоқчинларга эга TONE Free аудио-гарнитураси тақдим этилади. У ускунанинг ўзига уланганида қувват олиш имконига эга.

 

Фото: LG
Фото: LG

LG TONE Studio (HBS-W120 модель), тўртта динамика эга бўлган шахсий олиб юрилувчи аудиоқурилма бўлиб, тепада иккита – бутун спектрда ва пастда иккита тебранмали динамикдан иборат. Бу эса фильмни томоша қилишда, видеоўйинлар ёки мусиқа тинглашда товушнинг ажойиб чиқишини ўзида ҳис этиш имконини беради. Унинг товуши DTS (Digital Theater System) соҳасидаги мутахассислар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, бу худди кинотеатрдаги товушни эшитиш ёки ундаги муҳитни ҳис этиш имконини беради. TONE Studio шунингдек рақамли-аналог ўзгартирувчи Hi-Fi’га эга бўлиб, у товуш сифатини аудио-контентни ишга тушириш орқали, имкони борича аниқ оширади. Бундан ташқари, сиз Dual Play функцияси билан иккита олиб юрилувчи LG TONE Studio аудио ускунасини улашингиз ва фильм, плейлист ҳамда бошқа товушлар билан ўртоқлашишингиз мумкин.

Фото: LG
Фото: LG

TONE Free (HBS-F110 модель) LG компаниясининг симсиз қулоқчинларга эга бўлган биринчи аудиоқурилмаси бўлиб, улар махсус қувватлагичга уланганда қувват олади, бу эса уларни зарядка қилиш ва олиб юриш осонлигидан далолат беради. Бўйиндаги махсус қувватлагич нафақат батереядан қўшимча қувват олиш ва кирувчи қўнғироқ ҳамда хабарларни тебранма товушлар билан хабардор этишни таъминлайди, шунингдек у қулоқчинларни, ускуна қулоқларда бўлмаган пайтда сақлаш учун хавфсиз жойни ҳам тақдим этади. Бу эса уларнинг йўқолиб қолишидан асрайди. Опционал қувватлантириш тагликлари бўйиндаги махсус қувватлагич ишлатилмаганда қўшимча заряд олишни таъминлайди. TONE Free кўпроқ эркинлик учун қўлларни ишлатмасдан, қўнғироққа жавоб бериш ёки уни рад этишни овозли буйруқлар ёрдамида амалга ошириш имконини беради. Бу турли ноқулайликларни келтириб чиқарувчи симларсиз стерео тажрибасига ёрдам беради.

«LG олиб юрилувчи аудио ускуналар бозорида янгиланишларнинг бой тажрибасига эга ва бизнинг маҳсулотлар барча бошқа қулоқчинларга баҳо беришда страндарт бўлиб қолди», деди LG Electronics’даги инновацион шахсий қурилмалар бизнес департаменти вице-президенти Майкл Парк. «Биз тез ўзгарувчи ушбу бозорда етакчи ўринлардан бирини эгаллашга ҳаракат қилмоқдамиз ҳамда ҳар бир мусиқа ишқибози ва қулайлик ахтарувчи кишиларга ёқадиган янги маҳсулотларни ишлаб чиқмоқдамиз».

TONE Studio ва TONE Free – бу LG компаниясининг CES 2017’да тақдим этилган Bluetooth-гарнитураларидан фақатгина иккитасидир. Намойиш этиладиган бошқа моделлар - TONE Infinim (HBS-920 модели) – LG компаниясининг аниқ ва тоза товушга мўлжалланган Metal Layer Speaker технологияси билан жиҳозланган ҳамда TONE Ultra (HBS-820 модели) JBL аудио мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, ажойиб овозли чақирувнинг тиниқлигига эга ҳамда иккита MEMS микрофонлари билан жиҳозланган. LG компаниясининг олиб юрилувчи аудио маҳсулотлар барча моделлари, жумладан TONE Platinum, Tone Active +, TONE Pro  ва LG FORCE Las Vegas Convention Center Марказий залидаги 11100-рақамли стендида 5-8 январь кунлари бўлиб ўтадиган CES 2017 кўргазмасида намойиш этилади.

LG Electronics компанияси ҳақида

LG Electronics, Inc. (KSE: 066570.KS) юқори технологияли электроника маҳсулотлари, замонавий мобил алоқа воситалари, хўжалик техникалари ва инновациялар соҳасида жаҳоннинг етакчи компанияси ҳисобланади. Компаниянинг бутун дунёдаги 119 та бўлимида 83,000 минг киши фаолият юритади. LG компанияси тўртта бўлим: Home Entertainment, Mobile Communications, Home Appliance & Air Solution ва Vehicle Components’дан ташкил топган бўлиб, уларнинг жаҳон бўйлаб 2015 йилдаги умумий савдоси 48.8 млрд АҚШ долларидан иборат бўлган (56.5 трлн корея вони). LG Electronics, шунингдек, текис панелли телевизорлар, мобил телефонлар, ҳаво совутгичлари, кир ювиш машиналари ва музлатгичлар ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, LG Electronics 2015 йилги ENERGY STAR Partner of the Year мукофоти совриндори ҳисобланади. Қўшимча маълумотлар учун www.LGnewsroom.com сайтига мурожаат қилишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида