Наманган вилояти ҳокими аҳоли муаммоларини ўрганмоқда

Жамият 29 Декабрь 2016 10271

Наманган вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Хайрулло Бозоровнинг вилоятнинг шаҳар, туман, шаҳарча, қишлоқ маҳаллаларида бўлиб, халқ вакиллари билан юзма-юз мулоқотга киришиши бир жиҳатдан анъанавий учрашув тусини олаётган бўлса-да. Иккинчи бир тарафдан кириб келаётган Янги йилни номланишига мувофиқ дастлабки амалий қадамлар сифатида ҳам баҳоланмода.

Ўтказилаётган учрашувларда наманганликлар вилоят ҳокимига, қишлоқлардан туманлар марказигача бўлган масофада автобус қатновини йўлга қўйиш, олдинлари фойдаланиб келинган тик қудуқларни қайта кавлаб сув йўлини очиш орқали сув етишмовчилиги масаласини оз бўлсада ҳал этиш, қишлоқ жойларида ёшларнинг янада яхши билим олишлари учун қўшимча ўқув марказлари фаолиятини йўлга қўйиш, каби масалаларда мурожаат қилишмоқда.

Масалан Чортоқ туманининг Қиризистон билан чегарадош Ҳазратишоҳ қишлоғида 7,5 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади, қишлоқ одамлари асосан қишлоқ хўжалиги, хусусан боғдорчилик-мева-сабзавот етиштиришдан келадиган даромад ҳисобидан рўзғор юритадилар.

Қишлоқликлар экинларни суғоришда баъзан сув етишмовчилик ҳолатлари юзага келаётганлигини вилоят ҳокими билан учрашувда таъкидлаб ўтишди. Х.Бозоров бу ва бошқа масалалар яъни аҳоли турмуш даражасини яхшилашда, муҳтарам президентимиз Ш.Мирзиёевнинг вилоят аҳолиси билан сайловолди учрашувларида белгилаб берган вазифалари доирасида, вилоятда бир қатор ишлар босқичма-босқич амалга оширилаётганини айтиб ўтиб, тез орада шу ва шунга ўхшаган масалалар ўз ечимини топишига ваъда берди.

Вилоят ҳокими билан юзма-юз мулоқотлар вилоятнинг барча туман, қишлоқ ва маҳаллаларида давом этмоқда.

Темурмалик Воҳидов

Кун янгиликлари
Рамазонга тааллуқли миш-мишлар ҳақида
19:44 / 17.01.2017 38593 Жамият
Ўзбекистон фуқароларига Ҳаж зиёратига боришда баъзи чекловлар қўллангани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди
19:32 / 17.01.2017 40490 Ўзбекистон
Тошкентда инновацион технопарклар ташкил этилади
17:32 / 17.01.2017 9899 Ўзбекистон
Митти мамлакатнинг улкан империяси
12:02 / 17.01.2017 32849 Иқтисодиёт
Премиум гиламларни 20, 30, 40 фоиз чегирма билан «Мир ковров»да харид қилинг
10:45 / 17.01.2017 6334 Жамият
Қаҳрамон Қуранбоев Президент Давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди
Россия Ўзбекистонга божсиз нефть етказиб беришни рад этди
Нью-Йоркда Трампнинг болалиги ўтган уй сотувга қўйилди
10:12 872 Жаҳон
Лавров: Ўзбекистон билан муносабатлар чуқурлашишига хайрихоҳмиз
Боливияда автобус иштирокида рўй берган ЙТҲ оқибатида 13 киши ҳалок бўлди
10:06 460 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар