Яқинда Сеул томонга ўтган Шимолий кореялик дипломат Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 2017 йил охиригача ядровий қурол яратишни якунламоқчи эканлиги ва жуда катта пулга ҳам бу ғоясидан воз кечмаслигини айтди. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Шимолий Корея Лондондаги элчихонасининг собиқ 2-рақамли ходими Ким Чен Ин мамлакатни бошқарар экан, Шимолий Корея ядро қуроли яратилиши жараёнини 1 ёки 10 трлн долларга ҳам тўхтатмаслигини айтди.  

Унинг айтишича, Пхеньян 2017 йилда АҚШ ва Жанубий Кореяда президентлар алмашиши сабабли бу давлатлар Шимолий Кореядаги ядровий тажрибаларни тўхтатиш учун жисмоний ёки ҳарбий чоралар кўра олмайдилар, деб ҳисобламоқда. Шимолий Корея эса аксинча, кейинги йил қурол ишлатиш ва ҳарбий иғволар ёрдамида Сеул ва Вашингтонни унга қўйилган санкцияларни бекор қилиш бўйича музокаралар олиб боришга мажбур қилади.

Собиқ дипломатнинг айтишича, Хитой Шимолий Кореяни буткул йўқ қилиб юбориши мумкин, бироқ буни қилмайди, чунки унга Шимолий Корея ўзидан намоён қилувчи буфер ҳудуд керак бўлади. 

Матбуот-анжуман сўнггида собиқ дипломат Шимолий Корея етакчисини ҳокимиятдан четлатишга чақирган ва "Яшасин Бирлашган Корея Республикаси" деб бақирган.

Маълум қилинишича, Шимолий Корея Сеул махсус хизматларини хорижда ишловчи Шимолий кореялик давлат хизматчилари ва дипломатларни Ким Чен Ин тузумидан воз кечишга ундашда айблаб келади.