Россия президенти Владимир Путин Россиянинг Суриядаги ҳарбий иштирокини камайтиришга рози бўлди. У бу ҳақда мудофаа ва ташқи ишлар вазирлари Сергей Шойгу ҳамда Сергей Лавров билан учрашувда маълум қилган, деб хабар беради ТАСС.

«Мудофаа вазирлигининг бизнинг Сурия Республикасидаги ҳарбий иштирокимизни камайтириш юзасидан таклифига розиман», - дея айтиб ўтган давлат раҳбари.

Аввалроқ, Путин Сурияда ўт очишни тўхтатиш ва тинч музокараларга тайёргарлик ҳақида уч ҳужжат имзолангани ҳақида хабар берганди.