Россия президенти Владимир Путин Анатолий Антоновни Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинлади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Шу билан бир қаторда, Антонов Россия мудофаа вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилган. У бу вазифада 2011 йилнинг февраль ойидан бошлаб ишлаб келганди.

Анатолий Антонов

Аввалроқ, Владимир Путин Кремль маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенкони “Росатом” атом энергияси бўйича давлат корпорацияси кузатув кенгаши раиси этиб тайинлаганди.