Сурияда АҚШ бошчилигидаги коалиция авиазарбаси натижасида ИШИДнинг юқори мартабали етакчиларидан бири йўқ қилинди. Бу ҳақда Вашингтондаги ҳарбий манбага иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, ИШИД қўмондони Абу Жандал Ал-Кувайтий Раққа шаҳридан 40 км узоқликда жойлашган, Эфрот дарёсидаги тўғон яқинида йўқ қилинган. 

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Ал-Кувайтий ИШИДнинг Раққадаги муҳим етакчиларидан бири бўлган. Унинг ўлими ҳақидаги ахборот террорчилар тарафдорлари томонидан ижтимоий тармоқларда ҳам тасдиқланган. 

Абу Жандал Ал-Кувайтий  Фото: yalibnan.com