Сурияда вазият юмшамоқда: Томонлар келишувга эришди

Жаҳон 29 Декабрь 2016 25674
Фото: EPA/SANA

Россия президенти Владимир Путиннинг хабар қилишича, Сурияда ўт очишни тўхтатиш ва тинч музокараларни бошлаш юзасидан келишувга эришилган.

Унга кўра, уч ҳужжат имзоланди. Биринчиси – Сурия ҳукумати ва қуролланган мухолифат ўртасида Сурия Араб республикаси ҳудудида ўт очишни тўхтатиш ҳақида. Иккинчи ҳужжат – бу ўт очишни тўхтатиш режимини назорат қилиш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси. Учинчи ҳужжат – Суриядаги вазият юзасидан тинч музокараларни бошлашга розилик ҳақидаги баёнотдир.

Путиннинг сўзларига кўра, эришилган келишувлар Россиянинг минтақадаги шериклари – Туркия ва Эрон билан ўзаро ҳамкорликдаги ишларининг натижасидир. 

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу эса президент Владимир Путин билан учрашувда Сурияда ўт очишни тўхтатиш режими 30 декабрь тунги соат 00.00дан киритилишини тасдиқлади.

Сурияда ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувни имзолаган отрядлар тахминан 60 минг кишидан иборат. Вазирнинг маълум қилишича, маҳкама Туркия кўмагида сурия мухолифати тузилмалари етакчилари билан икки ой мобайнида музокаралар олиб борган. Бу тузилмалар Сурия марказий ва шимолий қисмларидаги катта ҳудудларни назорат қилади ҳамда Дамашққа бош эгмайди. 

Шойгу, музокараларда еттита мухолиф тузилмасининг энг нуфузли қўмондонлари иштирок этганини айтди.

“Жанговар ҳаракатларни тўхтатмайдиганлар террорчилик ташкилотлари деб тан олинади. Уларга худди ИШИД ва “Жабҳат ан-Нусра”га каби кураш олиб борилади”, - таъкидлаб ўтди у.

Туркия ташқи ишлар вазирлиги эса Анқара ва Москва Суриядаги ўт очишни тўхтатиш режимига амал қилишда ўзига хос кафилликни олганини тасдиқлади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берган.

Турк маҳкамасининг таъкидлашича, келишув БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан террористик деб тан олинган гуруҳларнинг барчасини қамраб олмайди.

“Бу келишувга кўра, томонлар барча жанговар ҳаракатларни тўхтатишга ва ўз назоратида бўлган ҳудудларни кенгайтирмасликка келишиб олишди”, - дея маҳкама баёнотидан иқтибос келтиради агентлик.

 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64429 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36452 Lifestyle
Ҳоуп Ҳикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 116 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 1059 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 420 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 758 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3427 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар