Тарихдаги илк киносеанс қандай бўлган?

Маданият 29 Декабрь 2016 7368

28 декабрь Халқаро кино куни сифатида нишонланади. Айнан шу куни 1895 йили Париждаги кафелардан бирининг кичик хонасида ака-ука Люмьерларнинг синематографи биринчи намойиши бўлиб ўтди.

1895 йили парижликларни Рождестводан сўнг яна бир қувончли воқеа кутиб турганди – дунёдаги биринчи кинонамойиши. Франция пойтахти кўчаларида бунга бир неча кун қолганда катта афишалар пайдо бўлди. Расмларда ўриндиқларга эга бўлган кичик зал ва ундаги катта ёшдаги кишилар ҳамда болалар тасвирланган. Улар ҳайрат ва қувонч билан экранларга тикилиб ўтиришарди. Бу ҳолат ака-ука Люмьерларнинг синематографи сабаб юз берган.

Фото: © Wikipedia / By Marcellin Auzolle (1862-1942)

28 декабрь куни кишилар ўзлари учун янги бўлган бу сўз нимани англатишини тушунишди. Капуцинлар бульваридаги 14-рақамли уйда жойлашган “Гранд-кафе”да кишилар йиғилишди. Кириш нархи - 1 франк. Ўша кеча ака-ука Люмьерлар атиги 35 фоиз томошабинни йиғишга муваффақ бўлишди. Бироқ бир ҳафта ўтиб Люмьерларнинг синематографини кўриш истагида бўлганлар сони ўн бараварга ортиб кетди. “Гранд-кафе” олдида катта навбатлар пайдо бўлди.

Ака-ука Люмьерлар хонада оқ тўғри бурчакли полотно осиб қўйиб, қарама-қарши деворда штативдаги қутини жойлаштиришди – бу улар “кинематограф” деб атаган қурилма эди. Барча томошабинлар ўз ўринларига жойлашиб олгач, чироқ ўчирилди ва полотно (экран) нурга тўлди. Бир неча сониялар ўтиб унда Лиондаги Белькур майдонининг сурати тасвири пайдо бўлди. Ундаги сурат ҳаракатга келмади, томошабинлар эса уларни алдашган, деб ҳисоблашди. Бироқ ака-ука Люмьерлар қурилмаларини бурай бошлагач, аравали от югура бошлади, у билан эса барча кишилар ҳам ҳаракатга келишди.

Фото: © institut-lumiere.org

Томошабинлар қарсак чалиб, кулиб юборишди. Ўша кеча ўнта ҳужжатли фильм намойиш этилди. Ҳар бир роликнинг давомийлиги 30-50 сония эди. Биринчи сеанс дастурига ноодатий номга эга фильмлар кирган: “Люмьерлар фабрикасидан ишчиларнинг чиқиши”, “Чавандозлик машқлари”, “Тилла балиқчаларни тутиш”, “Депутатларнинг Лиондаги фотоконгрессга келиши”, “Сув сепувчи”, “Чақалоқнинг нонушта қилиши”, “Брезент узра сакраш”, “”Лиондаги Корделье майдони”, “Денгизда чўмилиш”.

"Люмьерлар фабрикасидан ишчиларнинг чиқиши”

Овозсиз фильм 1895 йилнинг мартида Лиондаги ака-ука Люмьерлар фабрикаси дарвозаси олдида тасвирга олинган. Картина оддий саҳнадан иборат – унда асосан аёллардан иборат бўлган ишчилар заводни сменадан сўнг тарк этаётгани кўрсатилган. Фильмнинг учта нусхаси бор. Журналистлар картиналарга турлича изоҳ беришган: масалан, ишчиларнинг кийимлари ҳар хил бўлган, бир нусхада экипаж чиқиб келган бўлса, бошқасида – ит югуриб ўтган.

“Чавандозлик машқлари”

Иккинчи картина от спортига ўргатиш жараёнини акс эттирган. Ёш йигит бир неча бор отга ўтиришга ҳамда машқларни бажаришга уриниб кўради, бироқ бу унда яхши чиқмайди. Финалда у барибир бунинг уддасидан чиқди.

“Тилла балиқчаларни тутиш”

Бу фильм ака-ука Люмьерлардан бири – Огюст – кадрда ўзининг кичик қизи билан пайдо бўлади. Эркак қизни аквариум олдида ушлаб турибди, у эса сузаётган балиқчаларни тутиш ҳаракатида.

“Депутатларнинг Лиондаги фотоконгрессга келиши”

Бу кинотасмада фотосуратчилик жамиятининг Лиондаги конгресси иштирокчилари тасвирчини табриклашмоқда, баъзилар эса уни суратга олишга ҳаракат қилган. Ҳозирги кунда тасвирга олиш ишлари ўтказилган ерда махсус хотира лавҳаси ўрнатилган.

“Темирчилар”

Фильмда темирчилардан бири болға билан темирни урмоқда, унинг ҳамкасби эса насосни бураш билан овора. Шундан сўнг кадрда учинчи инсон пайдо бўлиб, темирчилардан бирига сув қуйиб бермоқда.

“Сув сепувчи”

Люмьерларнинг энг комик фильми. У комедия трюкларига асос солиб берган, десак муболаға бўлмайди. Ҳеч нарсадан хабари йўқ боғбон гулларга сув сепмоқда, унинг ёнига ўсмир аста-секин келиб, резина ичакка оёқ босади ва сув келишдан тўхтайди. Ажабланган боғбон ичак ичига қараши билан ўсмир ўз оёғини олиб ташлайди ҳамда сув катта босим билан эркакнинг юзига келиб урилади. Фильмдаги боғбон – ҳақиқатдан ҳам Люмьерлар оиласи ерида ишлаган боғбон бўлиб, бебош ўсмир ролини хизматкорлардан бирининг фарзанди ўйнаган. Ушбу лавҳа кейинчалик бошқа кинематографчилар томонидан қайта-қайта такрорланган.

“Чақалоқнинг нонушта қилиши”

Кадрда яна Огюст Люмьер қизи Андре билан пайдо бўлади. Бу сафар уларнинг сафига ихтирочининг рафиқаси Маргерит ҳам қўшилди. Эр-хотинлар нонушта қилиб, чақалоқнинг кўнглини овлаш билан бандлар.

“Брезент узра сакраш”

Фильмда ўт ўчириш хизмати ходимларининг машқлари кўрсатилган. Уларни югуриб келиб брезентга сакрашга ўргатишмоқда.

“Лиондаги Корделье майдони”

Ака-ука Люмьерлар куннинг энг қизғин палласида шаҳар майдонини суратга олишга қарор қилишди. Унда экипажлар ўтиб туриши ва кишиларнинг шошилиб юрганини кўриш мумкин.

“Денгиздаги чўмилиш”

Ака-ука Люмьерлар шаҳардан ташқарига чиқиб, яккачўпдан сувга сакраётган кишиларни тасвирга олишган.

Синематограф ака-ука Люмьерларнинг биринчи кинонамойишидан сўнг

Люмьерлар синематографнинг кишилар томонидан жуда ҳам катта қизиқиш билан қабул қилинишидан ҳаволаниб кетишмади. Улар ўз ихтироларининг тижорий жиҳатдан омадли бўлишига ишонишмаган ва албатта, у ҳозирги кунда миллиардлаб доллар айланадиган жуда катта саноатга айланишини хаёлларига ҳам келтиришмаган. Шунинг учун ака-укалар ўз вакилларини дунёнинг бошқа давлатларига жўнатишган. Улар эса борган жойларида киносеанслар ўтказишган. Уларнинг вакиллари Лондон, Нью-Йорк, Бомбей ва Петербургда бўлиб қайтган.

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистонда иш ҳақлари ўз вақтида берилишини назорат қилиш чоралари кўрилади
14:12 / 26.02.2017 34913 Ўзбекистон
Дайжест: Президентга муовин рафиқа, ИШИДдан озод бўлган ерлар, энг кучли армия ва шов-шувли суиқасд тафсилоти
09:53 / 26.02.2017 28707 Жаҳон
Ҳиндистонда қайиқ ағдарилиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди
01:02 223 Жаҳон
Конор Макгрегорнинг кейинги рақиби ким бўлиши маълум қилинди
00:38 1312 Спорт
MWC 2017: Яна 2та флагман тақдим этилди
«Манчестер Юнайтед» бешинчи марта Лига кубогида зафар қучди
00:32 832 Спорт
Путин ва Назарбоев биргаликда ҳордиқ чиқардилар
00:18 3122 Жаҳон
"Титаник" ва "Ўзгалар" фильмларида роль ижро этган таниқли актёр вафот этди
23:46 / 26.02.2017 3198 Жамият
Умрбод бепул парвоз қилиш ҳуқуқига эга инсон ундан бирор марта фойдаланмади
23:41 / 26.02.2017 5059 Жамият
Замонавий математик физиканинг асосчиларидан бири вафот этди
23:33 / 26.02.2017 1377 Жамият
Кўпроқ янгиликлар