АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп амалдаги президент Барак Обама ҳокимиятнинг силлиқ топширилишини таъминламаётганидан шикоят қилди. У бу ҳақда твиттерда ёзди.

"Президент О’нинг (Обама) кўплаб иғвогар гаплари ва тўсиқларига эътибор бермасликка ҳаракат қилмоқдаман. Ҳокимият силлиқ топширилади, деган ўйда эдим, бироқ ундай эмас!", деб айтилган Трамп хабарида.

Обама Трампни президент кампанияси давомида бир неча маротаба танқид қилган, бироқ миллиардер билан сайловлардан кейин учрашгач, "ҳокимиятнинг силлиқ топширилиши учун ҳар томонлама кўмак беришга" ваъда берган. Оқ уйнинг маълум қилишича, шундан кейин икки сиёсатчи бир нечта телефон мулоқотлари ўтказишган.

Трамп ўз лавозимини бажаришга 20 январда расман киришади.