Ўз-ўзидан суякка айланиб кетувчи тиш имплантантлари яратилди

Жамият 29 Декабрь 2016 11915

Тиш имплантантларини ўрнатиш анча ривожланган жараён бўлса-да, ҳали мукаммалликдан йироқ. Оғиз бўшлиғидаги инфекциялар - мазкур жараённи қийинлаштирувчи энг асосий сабаблардан бири ҳисобланади. Испаниядаги Баск округи университетининг мутахассислар гуруҳи протез атрофида суяк шаклланишига олиб келувчи  тиш имплантантларининг янги турини ишлаб чиқишга муваффақ бўлди. Hi-News шу ҳақида маълум қилди. 

Тадқиқотчилар гуруҳини доктор Полла Беатрис бошқаради. Бугунги кунга келиб, имплантантнинг уч хил версияси яратилган, уларнинг энг сўнггиси патент хизматининг тасдиғига эга бўлди. Статистика маълумотларига кўра, ўрнатилган тиш протезларининг тахминан 10 фоизини инфекциялар ёки остеогенез жараёнидаги (имплантант атрофида суякнинг шаклланиши) бузилишлар туфайли олиб ташлашга тўғри келади. 

Бундан аввал бир гуруҳ мутахассислар имплантант атрофидаги суякнинг ўсиши ва протезни фиксация қилишга  ёрдам берувчи моддани яратишган эди. Кейинги қадам бу қопламларни инфекциялар билан курашишга ёрдам берувчи керакли хусусиятлар билан таъминлашдан иборат эди. 

Муаммони ҳал қилиш учун золь-гель синтез усули қўлланди, унда дастлаб гидроксидлар зарралари (золь) қатнашувчи коллоид аралашма ҳосил бўлди, кейин эса бу аралашма гелга айлантирилди. Асосий компонент сифатида юқори остеоиндуктивликка эга кремний танлаб олинди. Сўнгги босқичда гелга турли антибактериаллар қўшилди, натижада уч хил қоплама олинди. Улардан бири инфекциялар профилактикаси, яна бири - мавжуд инфекцияни даволаш учун, испанлар патент олаётган  сўнгги қоплама эса стоматология клиникаларида қўллашга мўлжалланган - у имплантантнинг инфекция ҳосил бўлган қисмига сурилади, лекин бунда имплантантни олишга ҳожат қолмайди.

Имплантантнинг уч версияси ҳам ҳали бир қатор клиник синовлардан ўтказилади, бироқ мутахассислар уларнинг замонавий стоматология бозорига имкон қадар тезроқ чиқишига умид билдиришмоқда. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34342 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72622 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10606 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136911 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 260 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1105 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 602 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 795 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар