Видео: Ўткинчилар 3,5 минг доллари кўчага сочилиб кетган эркакка ёрдам беришди

Жамият 29 Декабрь 2016 10390
Фото: CCTVnews

Хитойнинг Ляонин вилоятидаги банклардан бирида ўрнатилган кузатув камераси ажойиб ҳолатни тасвирга туширди. Унда бир неча ўткинчи кишилар тахминан 25 минг юань (деярли 3570 АҚШ доллари) миқдордаги пуллари ит сабаб кўчага сочилиб кетган эркакка уларни йиғиб олишда ёрдам бераётганликларини кўриш мумкин. Ролик CCTV нашри томонидан чоп этилди.

Гао исмли эркак банкдан чиқиб, итини қўлида ушлаб қола олмаган ва кўп миқдордаги пулларини ерга тушириб юборган. Бироқ, бир неча ўткинчилар маблағларни йиғишга дарров кўмак беришди ҳамда уларни жониворнинг “омадсиз” эгасига тутқазишган.

Гаонинг ўзи эса бу ҳолатдан ҳайратга тушганини яшириб ўтирмади: «Бу менинг бутун бир йил давомида ишлаб топган пулларим эди. Уларни қайтариб олишга кўзим етмаганди. Менга ёрдам берган барча кишилар нотаниш эди. Улардан жуда миннатдорман. Ҳаммага раҳмат».

Кун янгиликлари
Дайжест: Президент Навоийда, яна бир миллат европалик бўлди, Парижда намойиш – Хитой ўйинда ва бошқа хабарлар
21:48 / 28.03.2017 8027 Жаҳон
Халқаро бухгалтерияни MERIT EDUCATION’да Фаридун Одилов билан ўрганинг
14:25 / 28.03.2017 5597 Жамият
АҚШ сенати Черногорияни НАТОга киришига рухсат берди
10:21 1 Жаҳон
Қўқонда сингапурликлар иштирокида минерал ўғитлар ишлаб чиқарилади
Шимолий Корея ва Малайзия фуқароларни мамлакатдан чиқишига рухсат бермади
09:54 281 Жаҳон
Ўзбекистон авиакомпанияси “Пулково” аэропортига парвозлар бўйича етакчи бўлди
Уммон Бутан дарвозасига 14 та жавобсиз гол киритди
09:34 889 Спорт
“Ўзбекнефтгаз” ва “Казмунайгаз” Ўзбекистонга нефть етказиб беришни оширади
Олимлар интернет орқали лимонад таъми ва рангини узатишга муваффақ бўлдилар
09:28 768 Жамият
«Zomin Sunrise» болалар оромгоҳида Наврўз тантаналари бўлиб ўтди
09:25 394 Жамият
Кўпроқ янгиликлар