"2017-2020 йиллар учун туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси"нинг дастлабки режаси тақдим этилди

Ўзбекистон 30 Декабрь 2016 9225

Янги қўмита раҳбарияти билан танишув, соҳа тараққиётининг дастлабки 5 йиллик концепцияси ва  хорижда туризм салоҳиятини юксалтириш дастури тақдимоти, шунингдек  долзарб масалалар ва уларнинг ечимини топиш бўйича қизғин мунозаралар - Давлат Туризм қўмитасининг мажлиси ана шундай шаклда бўлиб ўтди. 
 
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал "Ўзбектуризм" миллий компанияси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига айлантирилгани ҳақида хабар берилган эди. 

Мажлис аввалида Қўмита раҳбари Анвар Шарапов сўзга чиқди. 

Тармоқлараро мувофиқлаштириш ва маркетинг тадқиқотлари бошқармаси раҳбари Абдулазиз Аккулов  "2017-2020 йиллар учун туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси"нинг дастлабки режасини тақдим этди. Унда туризмни иқтисодиёт соҳаси сифатида янги даражага олиб чиқувчи фаолиятнинг асосий йўналишлари ўз аксини топган. 
 
Тадбир давомида таъкидланганидек, бугунги кунда соҳанинг Ўзбекистон ЯИМдаги улуши атиги 3 фоизни ташкил қилади - мамлакатдаги салоҳиятни инобатга оладиган бўлсак, бу жуда кичик кўрсаткич.
 
Иккинчи тақдимот хорижда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилди. У "Ипак йўли" реклама агентлигининг раҳбари Фарангиз Абдуллаева томонидан тақдим этилди. Келаси йилдан сони ва сифатини кенгайтириш режалаштирилаётган қатор тадбирлар мажмуи таклиф қилинди. 
   
Давлат туризм раҳбарияти, шунингдек, ТИВ, Сенат, Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бир қатор бошқа идоралар вакиллари учрашув иштирокчиларини киритилган таклифларнинг ҳеч бири эътиборсиз қолмаслигига ишонтиришди ва ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишга чақиришди. 

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14166 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11458 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46935 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8294 Ўзбекистон
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 200 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1103 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1339 Lifestyle
Эгаси бўлмаган хонадонни 11,5 минг долларга сотиб юборган шахс ва унинг ҳамтовоқлари ушланди
16:25 1289 Жамият
Кўпроқ янгиликлар