Каталонияликлар жамоаси Серхио Бускетсга ўринбосар қидирмоқда, аммо Хосеп Гвардиола уларга тўсқинлик қилмоқчи.

«Барселона» «Боруссия»дан Юлиан Вайглни сотиб олмоқчи. Раҳбарият 21 ёшли германиялик футболчини Серхио Бускетсга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

«Кўк-анорранглилар»га бу трансфер амалга ошишида «Манчестер Сити» тўсқинлик қилиши мумкин. Вайглни ўз жамоаси сафида кўришни «шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Бавария»да ишлаётган вақтида ҳам истаганди. AS хабарига кўра, у ҳозирги жамоаси раҳбариятини Юлианни сотиб олишга кўндирмоқчи.

Декабрь ойида Юлиан Вайгль «Боруссия» билан шартномасини 2021 йилгача узайтирганди.

Transfermarkt.de ушбу футболчини 18 млн еврога баҳолаган.