Фарғонада ҳайвонот боғи иш бошлади

Жамият 30 Декабрь 2016 10267

Ўзбекистонда 700 дан ортиқ турдаги умуртқали, яъни сут эмизувчи, судралиб юрувчи жонзотлар, балиқлар, амфибиялар ва 15 мингдан зиёд турдаги умуртқасиз ҳайвонлар учрайди. Бу Ўзбекистон ҳайвонот дунёси нақадар бой ва хилма-хил эканидан далолат. Ушбу ноёб табиий бойликларни асраб-авайлаш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Ноёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонлар коллекциясини ташкил этиш ва уларни сунъий кўпайтириш, аҳолини Ўзбекистон ва жаҳон фаунаси билан таништиришда ҳайвонот боғлари муҳим аҳамият касб этади.

Уч гектардан зиёд майдонни эгаллаган мазкур ҳайвонот боғи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 майдаги “2016-2020 йиллар даврида Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида барпо этилди. Бу ерда турли ўлкалардан келтирилган 70 дан ортиқ ҳайвон ва антиқа қушларни кўриш мумкин. Ҳайвонот боғи иш бошлаши билан 60 га яқин иш ўрни ташкил этилди. Янги ходимларнинг аксарияти коллеж битирувчиларидир.

Ҳайвонот боғида тоғ ҳайвонлари сақланадиган бўлим анча кенг жойни эгаллаган. Шер, айиқ, тўнғиз каби ҳайвонлар махсус қафасларда сақланади. Тош уюмлари устида сакраб юрган тоғ қўйи, тоғ эчкиси, Африка туяқуши, лама, махсус ҳовузларда сузаётган ғозлар, ноёб балиқларни ҳайрат билан томоша қилаётган болажонларнинг қувончи чексиз.

– Анчадан буён шаҳримизда ҳайвонот боғи бўлишини орзу қилиб юрардик, – дейди Феруза Субҳонбердиева. – Янги йил байрамида бу бизга, фарзандларимизга катта совға бўлди. Бу ерда жуда яхши шароит яратилибди. Бугун фарзандларимнинг шодлигини кўриб, ўзим ҳам беҳад қувондим.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев сўзга чиқди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34342 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72622 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10606 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136911 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 260 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1105 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 602 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 795 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар