Кайфият ҳақида маълумот берувчи илк кўзойнаклар ишлаб чиқарилади

Технология 30 Декабрь 2016 2613

Италиянинг Safilo компанияси эгасининг кайфиятини ҳисоблай оладиган кўзойнакларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Кўзойнак икки хил вариантда ишланади: оддий шиша ва рангли шиша. Янги девайснинг тўлиқ тақдимоти 2017 йилнинг январида Лас-Вегасда, Consumer Electronics Show кўргазмаси доирасида бўлиб ўтиши кутилмоқда. The Daily Mail шу ҳақида хабар берди. 

"Ақлли" кўзойнаклар кўринишидан худди оддий кўзойнакдек кўринади. У махсус камера ва дисплейларсиз бўлса-да, 5 датчикка эга. Бу датчиклар инсон бош миясидаги тўлқинлар сигналларини аниқлай олади. Улар орқали олинган маълумотлар смартфондаги иловага юборилади. Илова, ўз ўрнида, уни таҳлил қилиб, кўзойнак эгасининг кайфиятини ва унинг ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни  аниқлайди. 

Аксессуар вазни - атиги 36 грамм, аккумулятор заряди эса қурилманинг бир ҳафта давомида тўхтовсиз ишлашига етади. Кўзойнак смартфонга Bluetooth орқали уланади. 

Маълумотларга кўра, Apple компанияси ҳам шунга ўхшаш девайс устида ишламоқда. "Олма" компанияси гаджети одатий линзалар ўрнига махсус дисплейлар билан таъминланган бўлиши тахмин қилинмоқда. Манбада таъкидланишича, мазкур дисплейда тасвирлар, матнлар ва бошқа маълумотлар акс этади. Apple'нинг сирли гаджети бежиз тилга олинмади: гап шундаки, Safilo ўз кўзойнакларининг иккинчи версиясига ана шундай функцияларни қўшишни режалаштирмоқда (биринчи версия муваффақият қозонган тақдирда, албатта). 

 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 43878 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61330 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34031 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19237 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73521 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59820 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 304 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар