Германиялик машҳур автопойгачи Михаэл Шумахернинг уч йил ичида даволаниш харажати 14 млн фунт стерлингга яқинлашди. Бу ҳақда Mirror нашри ёзмоқда.

Нашр маълумотига кўра, бир ҳафталик тиббий даволаниш Шумахер учун 115 минг фунтга тушмоқда. У ўтган уч йил ичида саломатлигини тиклаш учун умумий ҳисобда 13,8 млн фунт стерлинг сарфлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилнинг декабрь ойида Франциянинг Мерилбеле тоғли курортида Шумахер чанғи учаётган вақтида жиддий жароҳат олган эди. Пойгачи кўп қон йўқотиш ва миянинг ярим шарига зарар етказилган бош суяк-мия жароҳати билан шифохонага етказилганди. 2014 йилнинг сентябрь оийда у ўзининг Швейцариядаги вилласига ётқизилган, ўша ерда соғлиғи бироз жонланганди. Аммо шундан бери унинг саломатлиги борасидаги янгиликлар камнамо бўлиб қолганди.