АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обама Москвадаги америка дипломатик миссияси вакиллари россия махсус хизматлари томонидан “таъқиб қилинаётгани” ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Оқ уй сайтида хабар қилинган.

“Бизнинг дипломатлар сўнгги бир йилда Москвада жуда ҳам қаттиқ таъқиб қилинди. Бу ҳолат россия махсус хизматлари ва полицияси томонидан амалга оширилган. Бундай ҳаракатлар турли оқибатларга олиб келади”, - дейилади Оқ уй баёнотида.

Америка етакчиси АҚШнинг барча фуқароларини “Россия ҳаракатларидан эҳтиёт бўлишга” чақирди. Сабаби мамлакатдаги президентлик сайловларига аралашув ҳақидаги буйруқ “россия ҳукуматининг энг юқори даражасида” берилган.