Пора талаб қилган ИИБ ходими қўлга олинди

Жамият 30 Декабрь 2016 16997
Фото: Getty Images

Чироқчи туманида яшовчи фуқаро А.Асадов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) машинасида Шаҳрисабз туманидан қайтаркан, “Танхоз” постида ИИБ ходими унга тўхташ ишорасини кўрсатди. А.Асадов йўл ҳаракати қоидаларини бузмаганлиги сабабли кўнгли хотиржам бўлиб, машинасини четга олди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Туман ИИБ ҳузуридаги “Қўриқлаш” бўлими милиция ходими З.Шодмонов унинг ёнига келиб, назорат-текширув тадбири ўтказилаётгани учун ҳужжатларини кўрсатишни сўради. А.Асадов инспекторнинг талабига кўра, машина ҳужжатларини унинг қўлига тутқазди. Инспектор ҳужжатларни синчковлик билан текшираркан, кўнглидаги ниятини ошкор қилишни истамай турарди. Машина ҳужжатлари жойида бўлса-да, ҳайдовчининг фуқаролик паспорти йўқлиги унинг учун яхшигина баҳона бўлди.

-  Фуқаролик паспортингиз йўқ экан, шу сабабли машинангизни жарима майдончасига қўйишга мажбурман.

А.Асадов инспектор билан узоқ тортишди. Ҳатто бу камчилик учун узр ҳам сўради. Бироқ З.Шодмонов қонунга бўйсунишини рўкач қилиб, айтган гапида туриб олди.

-  Наҳотки бир иложи бўлмаса, - деди А.Асадов ИИБ ходими З.Шодмоновга умидвор оҳангда. – Келишиб олсак бўлади-ку?!

З.Шодмонов учун бу айни муддао эди. Ҳайдовчининг айни вақтда ҳамма нарсага тайёрлигини англаб, ундан машинани қайтариб олиши эвазига 300 минг сўм беришини айтди. Ҳайдовчининг ёнида бунча пул йўқ эди, ялинишга тушди. З.Шодмонов “сал юмшаб”, 250 минг сўмга рози бўлди. А.Асадов чўнтагини кавлаб, ёнидаги 200 минг сўмни З.Шодмоновга узатди. Қолган 50 минг сўмни кейин келтириб беришни ваъда қилди. аммо инспектор ҳам анойилардан эмасди. Ҳайдовчи кетса, бошқа қайтиб келмаслигини яхши биларди. Шу боис 50 минг сўм эвазига ҳайдовчининг қўл телефонини гаровга олиб қолди.

А.Асадов эртаси куниёқ унинг устидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилди. З.Шодмонов телефонни олиб кетиш учун келган А.Асадовдан 50 минг сўмни пора тариқасида олаётган вақтда ашёвий далил билан қўлга олинди. 

Мазкур ҳолат юзасидан З.Шодмоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд ҳукми билан тегишли жазога тортилди.

Кун янгиликлари
Рамазонга тааллуқли миш-мишлар ҳақида
19:44 / 17.01.2017 38593 Жамият
Ўзбекистон фуқароларига Ҳаж зиёратига боришда баъзи чекловлар қўллангани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди
19:32 / 17.01.2017 40490 Ўзбекистон
Тошкентда инновацион технопарклар ташкил этилади
17:32 / 17.01.2017 9899 Ўзбекистон
Митти мамлакатнинг улкан империяси
12:02 / 17.01.2017 32849 Иқтисодиёт
Премиум гиламларни 20, 30, 40 фоиз чегирма билан «Мир ковров»да харид қилинг
10:45 / 17.01.2017 6334 Жамият
Қаҳрамон Қуранбоев Президент Давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди
Россия Ўзбекистонга божсиз нефть етказиб беришни рад этди
Нью-Йоркда Трампнинг болалиги ўтган уй сотувга қўйилди
10:12 872 Жаҳон
Лавров: Ўзбекистон билан муносабатлар чуқурлашишига хайрихоҳмиз
Боливияда автобус иштирокида рўй берган ЙТҲ оқибатида 13 киши ҳалок бўлди
10:06 460 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар