Путин америкаликларни табриклади, украиналикларни эса йўқ

Жаҳон 30 Декабрь 2016 15962
Фото: Reuters

Россия президенти Владимир Путин бир қатор хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларига Рождество ва кириб келаётган Янги йил муносабати билан қутлов йўллади. 

Кремль матбуот хизматининг хабар беришича, бундай мактуб АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампга ҳам жўнатилган. Унда сиёсатчининг расман лавозимига киришганидан сўнг томонлар муносабатларни тиклаш бўйича қадамларни қўйишига умид билдирилган.

Трампга йўлланган мактубда айтилишича, “сўнгги йилларда мамлакатлар дуч келаётган жиддий глобал ва минтақавий масалалар рус-америка муносабатлари замонавий дунёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича муҳим омил бўлиб қолишини кўрсатиб берди”.

Путин америкаликларга Янги йил табригини йўллар экан, Россияда аккредитациядан ўтган америкалик дипломатларнинг фарзандларини Кремлда ўтказиладиган Янги йил арчаси тадбирига таклиф қилган.

Маълумотларга кўра, Путин МДҲ давлатларининг барча етакчиларига қутлов юборган, бироқ Украина президенти Петро Порошенко ва украиналикларни эътибордан четда қолдирган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар