Россия президенти Владимир Путин Жазолар ижро этилиши федерал хизмати ходимлари маҳбусларга нисбатан куч, махсус воситалар ва ўқотар қурол ишлатишларига рухсат берувчи қонунни имзолади. 
     
"Жиноят-тузатиш тизими ходимлари жазони ижро этувчи муассасалар, тергов изоляторлари, улар таркибига кирувчи ва режим талаблари ўрнатилган ҳудудлар, жиноят-ижро этиш тизимининг қўриқланувчи объектлари, конвойлик бўйича мажбуриятларни ижро этишда жисмоний куч, махсус воситалар ва ўқотар қуролни қўллашга ҳақлидир", дейилган қонун лойиҳасида

Ҳужжат жиноят-ижро этиш тизимини ташкиллаштириш ва фаолиятини таъминлаш бўйича алоҳида масалаларни тартибга солади.