Россия президенти Шимолий Кореяга қурол-аслаҳа етказилишини тақиқлади

Жаҳон 30 Декабрь 2016 9205
Фото: Zhang Li ZUMAPRESS.com / Globallookpress

Россия президенти Владимир Путин Шимолий Кореяга исталган, жумладан ўқотар қурол-аслаҳа етказиб беришни тақиқлади. Тегишли фармон 30 декабрда ҳуқуқий ахборот интернет-порталида чоп этилди.

Бундан ташқари, Шимолий Кореяга Пхеньяннинг ядровий ва ракета дастурлари, оммавий қирғин қуроллари яратиш дастурларида қўлланиши мумкин бўлган ҳамда "қуролли кучларнинг салоҳиятини ривожлантиришга кўмак берадиган" материаллар, қурилма ва технологиялар бериш тақиқланди.

Фармонда айтилишича, у БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан 2270-резолюция қабул қилиниши ҳамда Шимолий Корея томонидан ракета-ядровий синовларнинг ўтказилишига жавобан имзоланган.

2270-резолюция Пхеньян томонидан январда синов ўтказилгандан кейин 2 март куни қабул қилинган. Ҳужжатга кўра, Шимолий Кореяга барча турдаги қурол-аслаҳани етказиш, консультатив-техник ёрдам бериш ва ходимларни тайёрлаш тақиқланади. 

 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24880 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54650 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65243 Жамият
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 144 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 103 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Россия «Толибон» билан боғлиқ айбловга жавоб қайтарди
15:14 879 Жаҳон
ОАВ: Истанбулда суд биносига қуролли ҳужум юз берди
15:12 632 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Антарес‍ юлдузини суратга олишга муваффақ бўлинди
15:07 701 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар