Россиялик шахматчи Сергей Карякин шахматнинг блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида норвегиялик Магнус Карлсен ва ҳамюрти Даниил Дубовни ортда қолдириб, жаҳон чемпиони бўлди.

Карякин ва Карлсен 16,5 очкодан тўплашган, бироқ россиялик қўшимча кўрсаткичлар бўйича биринчи бўлди. Дубов эса 14,5 очко тўплаган.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда украиналик шахматчи Анна Музичук жаҳон чемпиони бўлди.