Туркия парламенти комиссияси мамлакат конституциясига киритиладиган тузатишлар лойиҳасини тасдиқлади. Бундай ўзгартиришлар Туркия президенти ваколатларини кенгайтиришни назарда тутган.

Anadolu агентлиги хабарига кўра, парламентнинг конституцион комиссияси мамлакат конституциясига киритиладиган тузатишлар ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Унга ҳукуматдаги «Адолат ва тараққиёт партияси»нинг 316 депутати имзо чеккан.

Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш 20 декабрда бошланиб, 9 кун давом этди. Сўнгги кунда комиссия муҳокамага 17 соат сарфлаган.

Reuters хабарида қайд этилишича, кейинги йилнинг баҳорида Туркияда ушбу тузатишларни қабул қилиш бўйича референдум ўтказилиши режалаштирилган.