Туркияда қаттиқ шамол ва ёғингарчилик аҳоли кундалик ҳаётини издан чиқармоқда

Жамият 30 Декабрь 2016 9877
Фото: AA

Пайшанба куни Туркияда кузатилган ёмон об-ҳаво шаҳарларнинг кундалик ҳаётини издан чиқарди. Мамлакатнинг барча шаҳарларида сув тошқинлари ва ёмғирли бўрон кузатилди.

Туркиянинг шимолидаги ёмон об-ҳаво шароити туфайли автобуснинг автоҳалокатга учраши оқибатида 4 киши вафот этди, шимолий ҳудудда эса бир аёл тўфон туфайли сувга чўкиб кетган.

Кучли шамол, туман ва қор ёғиши йўлларнинг ёпилиши, ҳаракатнинг секинлашиши ва 20дан ортиқ шаҳарларда, жумладан, Анқарадаги мактабларнинг беркитилишига олиб келди. 

14 миллиондан ортиқ аҳолига эга бўлган Туркиянинг энг гавжум шаҳри бўлмиш Истанбулда куни билан давом этган қаттиқ шамол ва туманли об-ҳаво томларни кўчириб, автокранлар алмашуви ҳамда кўплаб рейслар, паромларнинг бекор қилинишига сабаб бўлди.

Тинимсиз ёққан қор ва шамол сабаб Буюкчекмеже туманидаги кўприкни таъмирлаш учун фойдаланилаётган кранлар қийшайиб, асосий автомагистралга ағаниб тушди. Оқибатда эса йўллар беркилиб, машиналарнинг ҳаракатини тўхташига олиб келди. 

Истанбул ва Бурса ўртасидаги паромлар қатнови ҳам кучли шамол туфайли тўхтатилди, деб хабар қилади IDO ўзининг сайтида. 

Turkish Airlines ҳам пайшанба куни 38та маҳаллий ва халқаро рейслар, шунингдек, жума кунги 26 рейс бекор қилинганини маълум қилди.

Фото: AA
Фото: DHA
Фото: AA
Фото: AA
Фото: DHA
Фото: AA
Фото: AP
Кун янгиликлари
Ҳафталик: Жиззахга ташриф, янги Malibu, МХХ брифинги, “Қамчиқ”даги ёриқ, янги ҳокимлар ва Шимолий Корея машмашаси
19:13 / 29.04.2017 53483 Ўзбекистон
Дубай ўзининг Microsoft шрифтини ишлаб чиқди
Даромадли бизнес қуриш сабоқлари ва рақибларни енгиш сирлари
10:57 359 Жамият
Бугун бокс бўйича 29-Осиё чемпионатида 5 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади
10:55 671 Спорт
Браконьердан пора олган инспектор 3 йилга қамалди
10:49 417 Жамият
НАТО: Афғонистондаги миссия кенгайтирилиши эҳтимол
10:35 424 Жаҳон
Паралимпиячилар Британиядаги сузиш бўйича халқаро мусобақада ажойиб натижа кўрсатишди
10:23 543 Спорт
Скандинавияликларни дунёнинг энг бахтли одамлари қилган 4 қоида
10:21 1857 Lifestyle
Венесуэлада норозиликлар ортида энг кам иш ҳақи 60 фоизга оширилди
10:16 503 Жамият
А Серия. «Интер» «Наполи»га ютқазди, «Милан» яна аутсайдерга очко улашди
10:13 376 Спорт
Кўпроқ янгиликлар